Талабнома

“Ta’lim, fan va innovatsiya” журналига тақдим этиладиган мақола учун

қўйиладиган талаблар:

 

Журналга юборилган мақолалар педагогика ва сиёсатшуносликка оид мавзуларда, мазмунан савияли ҳамда имло хатоларисиз бўлиши лозим. Халқаро андозалар талабига кўра, ҳар бир материал таркибида қуйидаги бандлар бўлиши талаб этилади:

–   Мақола мавзуси (Title)

Мақола мавзуси 15 сўздан ошмаган ҳолда, имкон қадар қисқа ва лўнда кўринишда шакллантирилган бўлиб, мақоланинг тадқиқот йўналишини аниқ ифода этиши лозим.

–   Мақола муаллифи тўғрисида маълумот (Author information)

Ушбу қисмда муаллифнинг исми-шарифи (отасининг исми билан), иш жойи ва лавозими, илмий даражаси ва унвони, электрон почта манзили ва мулоқот телефонлари киритилади.

–   Мақола аннотацияcи (Abstract)

Мақолаларнинг қисқача аннотацияси 10-12 қатордан ошмаган ҳолда, ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилади. Унда тадқиқот муаммоси, унинг долзарблиги, тадқиқот муаммосини очиб бериш учун қўлланилган методология, тадқиқот натижалари, мақоланинг тўла мазмунидан келиб чиққан ҳолда муаллифнинг илмий ва амалий ҳиссасининг қисқача баёни ёритилади.

–   Калит сўзлар (Key words)

Калит сўзларнинг умумий миқдори 7-10 тадан ошмаган ҳолда мақола мазмуни ва мақсадини энг қисқа мазмунда очиб берувчи атамалар, бирикмалардан иборат бўлиши ҳамда ҳар бири асосий матн таркибида ўртача 6- 8 марта такрорланиши тавсия этилади.

–   Кириш (Introduction)

Кириш қисмида асосан тадқиқот муаммоси, унинг мақсад ва вазифалари ёритилади. Мазкур қисм тадқиқот мавзусининг танланиш асоси, унинг долзарблиги ва илмий аҳамиятини тушунтириб беради

–   Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review)

Адабиётлар бўйича таҳлил асосан соҳадаги энг янги журнал мақолалари ва бошқа турдаги маълумот манбаларининг қай даражада ўрганилганлигини акс эттириши лозим. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили тадқиқ этилаётган муаммо юзасидан муаллифнинг билим ва тасаввурларга эга эканини намоён этади.

–   Тадқиқот методологияси (Research Methodology)

Тадқиқот методологияси тадқиқотнинг энг муҳим қисмидир. Унда тадқиқот йўли ва натижага олиб борувчи маълумотлар акс эттирилиши керак. Тадқиқот методологияси қисмининг таркибида тадқиқот фалсафаси ва йўналишини (дедукцион ёки индукцион) белгилаш, тадқиқот дизайни, яъни тадқиқот муаммосининг ечимига олиб борувчи бош режасини тузиш, тадқиқот учун зарур ахборотни олиш йўллари ва тадқиқот этикасини белгилаш, тадқиқот объектининг танлови (sampling), бирламчи ёки иккиламчи маълумот манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар, тадқиқот стратегиясини (кузатиш, эксперимент, кейс-cтади, саволнома, этнографик, архив тадқиқот ва ҳ.к.) аниқлаш ва муаммонинг аниқ ечимига олиб чиқувчи йўли акс эттирилиши керак.

 

–   Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results)

Тадқиқотнинг таҳлил қисмида тадқиқот методологиясида аввалдан белгилаб олинган таҳлил усуллари (математик моделлар ва бошқалар) орқали йиғилган маълумотларнинг таҳлили амалга оширилади. Бунда фақатгина таҳлил усулининг натижалари ифода этилади; топилган натижалар бўйича муҳокама мақоланинг кейинги қисмининг вазифаси ҳисобланади.

–   Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations)

Бу қисмда тадқиқотнинг мақсад, вазифаларининг амалга ошганлиги ҳамда тадқиқот саволларининг ўз жавобини топганлиги, тадқиқотнинг асосий натижаларига ва тадқиқотнинг умумий жараёнига умумий хулосалар, шу билан бирга, таклифлар ва айни тадқиқотдан келиб чиққан ҳолда келажак тадқиқоти йўналишлари хулоса ва таклифлари қисмининг асосини ташкил этиши лозим.

–   Ҳавола (сноска) тартиби (Footnote)

Ҳавола (сноска)лар тўртбурчак қавс ичига биринчи мақола охирида келтирилган адабиётлар рўйхатида жойлашган адабиёт тартиб рақами, ундан сўнг вергул ва пробел (бир бўш жой) қўйиб, иқтибос олинган маълумотнинг мазкур адабиётдаги бети берилади. Мисол учун, адабиётлар рўйхатидаги 3- адабиётнинг 12-бетига ишора қилинса, [3, 12] кўринишда қайд этилади.

–   Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (References)

Ушбу қисмда тадқиқотда фойдаланилган барча адабиётларнинг рўйхати аввал илмий китоб, қўлланма, журнал ва диссертация, кейин интернет сайтлари (агар фойдаланилган бўлса):

·  муаллифлар исм-шарифи, китоб номи, нашр манзили, нашриёт номи, йили, китобнинг умумий бети;

  • муаллифлар исм-шарифи, мақола номи, журнал номи, нашри, йили, сони, маълумот келтирилган бетлари.

Мақола матни шрифти “Times New Roman”да, 14 кирилл ёки лотин алфавитида бўлиб, қаторлар оралиқлари масофаси 1,5 интервалда бўлиши лозим. Мақола матни саҳифаси стандарт (чап томонидан 3см, ўнг томонидан 1,5 см, юқори ва қуйи томонларидан 2 смдан жой қолдирилади) ҳолатда бўлиши керак. Мақоланинг максимал ҳажми 10 бетдан ошмаслиги, минимал ҳажми эса 7 бетдан кам бўлмаслиги лозим.

Мақолалар ўзбек, рус, ёки инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.

Ўзбек тилидаги ў, ғ, қ, ҳ каби ҳарфлар илмий мақола матнида гаплар таркибида тўлиқ ёзилиши шарт. Акс ҳолда, илмий мақола таҳририят томонидан кўриб чиқилмайди.

Юборилган мақолаларнинг барчаси “Антиплагиат” тизимида текширилади.

 

 

 

уй.

 

Журнал манзили: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 75-

 

Журнал электрон почта манзили: rmxat@edu.uz.

Телеграм канали: https://t.me/esijournal_uz

Телеграм бот: https://t.me/esijournalbot