«Ўзбекистонда Олий Таълим» Журнали Мақолалар Танловини Эълон Қилади

Без рубрики

Танловга Республикадаги барча олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари вабошқарув ходимлари қатнашиши мумкин.

Мақолаларга қўйиладиган умумий талаблар:

— Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналиш-

лари, хусусан, олий таълим мазмунини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ўқув жарайонларида қўлланиладиган илғор технологиялар, кредит-модул тизими истиқболлари, илмий тадқиқотларни кучайтириш, «Университет 3.0» концепциясини босқичма-босқич жорий этиш, халқаро рейтингларга кириш, халқаро ҳамкорлик ва бошқа муҳим йўналишларга бағишланган бўлиши лозим;

— мақолалар профессор-ўқитувчилар учун фойдали, янги ғояларни ўзида акс эттирган, келгусида методологик манба сифатида фойдаланиладиган даражада бўлиши керак;

— илмий таҳлил ва тугалланган фикрларга асосланган, таҳлилий-танқидий, танланган мавзу бўйича мавжуд муаммолар ечимига оид аниқ амалий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

— ўзбек, рус ва инглиз тилларидан бирида бўлиши мумкин;

— мақолаларга қўйилган талаблар асосида шакллантирилиши ва унда муаллиф ҳақида маълумотлар аниқ кўрсатилиши шарт (ҳажми 14 шрифтда, 1,15 интервал билан, 10–12 бетгача бўлиши тавсия қилинади).

Мақолалар телеграм мессенжеридаги @ЭдуЖоурналБот боти орқали қабул қилинади. (журналнинг 3-сони учун мақолалар 2022 йил 30 сентябрга қадар, 4-сон учун 2022 йил 20 ноябрга қадар қабул қилинади).

Танловга топшириладиган мақолалардаги маълумотларнинг тўғрилигига муаллифлар жавобгардир. Мақолалар махсус мутахассислардан иборат ҳайъат томонидан кўриб чиқилади ҳамда баҳоланади. Энг яхши деб топилган мақола муаллифларига ташкилотчилар томонидан пул мукофоти ва ғолиблик сертификати тақдим этилади.

Энг яхши мақола муаллифнинг иш ва яшаш жойи, лавозими ҳамда мақомидан қатъи назар, сифат кўрсаткичлари асосида холис танланади.

Танлов мукофот жамғармаси 10 миллион сўм:

1-ўрин 5 000 000 (беш миллион) сўм

2-ўрин 3 000 000 (уч миллион) сўм

3-ўрин 2 000 000 (икки миллион) сўм

Танлов жарайони ва натижалари ҳақидаги маълумотлар марказнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилиб борилади. Ғолиб бўлган муаллифларнинг мақолалари эса «Ўзбекистонда олий таълим» журналининг келгуси сонларида чоп этилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan